Study

Наргиза Гуламова

  •   0%
  •  0     0     0

  • Содда гаплар тузилишига кўра неча хил бўлади?
    Содда гаплар тузилишига кўра икки хил бўлади. 1. Бир бош бўлакли гап. 2.Икки бош бўлакли гап.
  • Илмий услуб нима?
    Фан ва техникага доир илмий асарларда, дарсликларда қўлланиладиган услуб илмий услуб дейилади.
  • Ундалма нима?
    Сўзловчининг нутқи қаратилган шахсни ёки нарсани билдирадиган сўз ундалма дейилади.
  • Уюшиқ бўлак нима?
    Гапдаги бир хил сўроққа жавоб бўлган бўлаклар уюшиқ бўлаклардир.
  • Диалог деб нимага айтилади?
    Икки ёки ундан ортиқ кишининг суҳбати диалог дейилади.
  • Бадиий услубда ёзувчи нималардан фойдаланади?
    Бадиий услубда ёзувчи тилда мавжуд бўлган барча воситалардан фойдаланади.
  • қўшма гап деб нимага айтилади?
    Икки ёки ундан ортиқ содда гапнинг мазмун ва оҳангига кўра бирикишидан тузилган гап қўшма гап бўлади.