Game Preview

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ

  •  Uzbek    16     Public
    iqt nazar
  •   Study   Slideshow
  • Миллий иқтисодиёт нима?
    Миллий иқтисодиёт — мамлакат ҳудудидаги барча тармоқлар ва соҳаларнинг ўзаро боғлиқ фаолияти йиғиндиси.
  •  15
  • Макроиқтисодиёт нима?
    Макроиқтисодиёт — миллий иқтисодиётни яхлит ҳолда ўрганувчи иқтисодий фан йўналиши.
  •  15
  • ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) нима?
    ЯИМ — мамлакат ҳудудида бир йил давомида ишлаб чиқарилган якуний товар ва хизматлар қиймати.
  •  15
  • ЯММ (ялпи миллий маҳсулот) нима?
    ЯММ — мамлакат фуқаролари томонидан, қаерда ишлаб чиқарилганидан қатъи назар, яратилган якуний маҳсулот қиймати.
  •  15
  • Номинал ЯИМ нима?
    Номинал ЯИМ — амалдаги жорий нархларда ҳисобланган ЯИМ.
  •  15
  • Реал ЯИМ нима?
    Реал ЯИМ — инфляция таъсиридан тозаланган, солиштирма нархларда ҳисобланган ЯИМ.
  •  15
  • Иқтисодий ўсиш нима?
    Иқтисодий ўсиш — реал ЯИМ ҳажмининг вақт ўтиши билан ортиб бориши.
  •  15
  • Инфляция нима?
    Инфляция — нархлар умумий даражасининг узлуксиз ўсиши.
  •  15
  • Дефляция нима?
    Дефляция — нархлар умумий даражасининг пасайиши.
  •  15
  • Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?
    Ишсизлар сонининг иқтисодий фаол аҳолига нисбати фоизда ифодаланади.
  •  15
  • Макроиқтисодий барқарорлик нима?
    Инфляция пастлиги, ишсизликнинг меъёрий даражаси ва барқарор иқтисодий ўсиш ҳолати.
  •  15
  • Давлат бюджети нима?
    Давлат бюджети — давлат даромадлари ва харажатлари режаси.
  •  15
  • Ташқи савдо баланси нима?
    Экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ.
  •  15
  • Миллий даромад нима?
    Бир йил давомида ишлаб чиқариш омиллари эгалари томонидан олинган жами даромад.
  •  15
  • Макроиқтисодий кўрсаткичлар нима учун керак?
    Иқтисодиёт ҳолатини баҳолаш ва давлат сиёсатини белгилаш учун.
  •  15
  • Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар қайсилар?
    ЯИМ, ЯММ, инфляция даражаси, ишсизлик даражаси, миллий даромад, давлат бюджети ва ташқи савдо баланси.
  •  15